tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/992
Last Update:
Тавсия сифатида айтишим мумкин: агар оилада эркак киши сифатида ўз вазифангизни бажараётган бўлсангиз, бир жойда узоқ вақт туриб қолманг. Яъни, уйдан вақт-вақти билан узоқлашиб туриш керак.
Эркакнинг уйда узоқ қолиб кетиши уни майда-чуйда гапларга берилишга, аёлларга хос ҳаракат ва ҳиссиётларга мойил бўлиб қолишига, шунингдек, ўзгаришлар ва тажрибалардан маҳрум бўлишига олиб келади.
Мен бир йил Қўқон—Тошкент орасида юрдим. Ҳозирда эса бир ҳафтанинг ичида сафардаман. Сафарда юриб тушундимки, кўп жойларда менталитетимиз жуда ўзгариб кетибди. Масалан, бир обрўли жойга кириб овқатланмоқчи бўлганимда, ўзимни эркин тута олмадим. Аҳир у одамлар олдингидек эмас. Улар ўзгарган, ривожланган қайсидир маънода Европага тақлид қилгандек. Бунинг натижасида оддий бир таомга буюртма беришда ҳатто ҳаяжонланаётганимни ҳис қилдим.
Аслида, бундай қилишга ҳаққимиз йўқ. Эртага ота-онамиз, оиламиз ёки яқинларимизни бирор жойга олиб бориб, оддий таом буюртма беришда ўзимизни ноқулай ҳис қилсак, бу қандай ҳолат бўлади? Жиддий меҳмонлар билан таомланишда эса бу ҳолат яна ҳам салбий таъсир қилиши мумкин.
Шунинг учун маслахатим: ҳаётда ўз ўрнини топган, тажрибага эга инсонлар овқатланадиган ва дам оладиган жойларга киринг. Тортинманг. Бу сизнинг келажакда “қотиб қолиб” кетмаслигингизга, ривожланишингизга ва ҳаракатингиз ортишига хизмат қилади.
Бугун кечки овқатни ўзим қиляпман. Меҳмонда эдим, шогиртга рухсат бердим. Чунки шерик билан овқатланиш баъзан ўйлашга ва фикр юритишга имкон бермайди.
Ҳа, айтгандай, ҳозир ҳамма овқатни ея олмайман. Шунинг учун кечқурун қорним оч қолиши эҳтимолини ҳам ҳисобга олдим…
👉 @Abduqahhorov_Abduvahob
BY Abduvahob Abduqahhorov | Blogi📝

Share with your friend now:
tg-me.com/Abduqahhorov_Abduvahob/992